2,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди
Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидаги газ тўлдириш шохобчаси электрон ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, 2,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди.
Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қораўзак тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Q.M. МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар кўлга олинган.
Улар МЧЖнинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатган. Жами 1,1 миллион куб метр табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2,8 миллиард сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

08:57 / 24.02.2025
616 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди

14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди

10:51 / 22.02.2025
270 млн сўмдан зиёд газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

10:10 / 22.02.2025