Миср Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида туристик мажмуалар барпо этиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Мисрнинг Sabbour инвестицион консалтинг компанияси бош ижрочи директори Умар Саббур ва мамлакатимиздаги B.Invest Group компанияси молиявий директори Отабек Худойберганов ўртасида музокаралар ташкил этилди.

Фото: Дунё
Суҳбат чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Миср томони Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида туристик мажмуалар барпо этиш, аҳолига хизмат кўрсатиш, замонавий турар жой қуриш каби имкониятларга алоҳида эътибор қаратди.
Музокаралар натижасида томонлар Sabbour компанияси раҳбарининг келгуси ойда Тошкентга ташрифини уюштириш ва истиқболли инвестицион лойиҳаларда унинг иштирокини муҳокама қилишга келишиб олди.
Sabbour инвестицион консалтинг компанияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Миср, шунингдек, Испания, БАА ва Грециядаги кўплаб кўчмас мулк лойиҳалари, замонавий турар жой масканларини барпо этишда иштирок этиб келмоқда.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

10:14 / 05.03.2025
Араб саммити Мисрнинг Ғазо сектори бўйича режасини қўллаб-қувватлади

18:36 / 20.02.2025
Мисрда 100 йил ичида илк бор фиръавн қабри топилди. Унда Тутмос II дафн этилган

22:23 / 19.02.2025