Ўзбекистон | 09:16 / 23.01.2025
4334
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 23-27 январ кунлари қор кўчиши хавфи эълон қилинади.

Фото: Kun.uz

Ўзгидромет маълум қилишича, бунга шу кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабаб бўлади. 

Қуйидаги ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тоғ тизмаси);
Наманган вилояти: Поп тумани.

Мавзуга оид