Японияда рекорд даражада қор: бир киши ҳалок бўлди, ўнга яқин одам жароҳатланди
Япония шимолида кетма-кет учинчи кун кучли қор ёғишда давом этмоқда. Баъзи ҳудудларда автомобил ва темирйўл транспорти тўхтатилди, мактаблар ёпилди.

Фото: STR/JIJI Press/AFP
Япония ҳукумати бош котиби Есимаса Ҳаясининг маълумотларига кўра, қор ёғиши оқибатида бир киши — 80 ёшли аёл вафот этди. У қор тозалаш пайтида йиқилган. Тўрт киши оғир аҳволда, яна беш киши енгил тан жароҳати олган. Уларнинг аксарияти музлаган йўлакларда сирпаниб йиқилган.
Биноларга зарар етди, 790 га яқин уй электр таъминотисиз қолди.

Ҳоккайдо префектурасида 130 дан ортиқ ички рейслар бекор қилинди. Бундан ташқари, Тоҳоку, Ҳокурику ва бошқа минтақалардаги аэропортлар фаолият кўрсатмаяпти. Япония ҳукумати вазият ривожланишини синчковлик билан кузатиб бормоқда ва фавқулодда хизматлар ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда.
Livedoor News портали хабарига кўра, 5 феврал куни эрталаб қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши оқибатида 83 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ходимлар ишга кела олмагани ва товарларни етказиб бериш жадваллари бузилгани сабабли 370 га яқин мактаб ва дўконлар ёпилган.
Япониянинг айрим ҳудудларида сешанба куни рекорд даражада — 129 сантиметр қор ёғди, бошқа жойларда эса қор қатламининг баландлиги 130 сантиметрдан ошиб кетди. Мамлакат метеорология хизматининг маълумотларига кўра, паст босим ҳафта охиригача қор бўронларини келтиришда давом этади. Ёғингарчилик билан бирга секундига 25 метргача етадиган кучли шамол эсмоқда.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Телефонда гаплашиш учун шу чўққига чиқардик” — қишлоқларда алоқа, интернет қандай?
Ўзбекистон | 10:00
-
Конгрессмен АҚШни Фаластиндаги «геноцидга шерикликда» айблади
Жаҳон | 09:44
-
Халқаро мутахассислар иштирокида PAYNET Кузатув кенгаши шакллантирилди
Ўзбекистон | 09:15
-
Чегарада фуқаро танасидан 1,3 млрд сўмлик олтин қуймалар аниқланди
Жамият | 09:10
Мавзуга оид

11:17 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади

00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

18:09 / 04.05.2025
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди

22:45 / 03.05.2025