Жамият | 08:11 / 22.01.2025
7842
1 дақиқада ўқилади

Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида автомобил ёниб кетди

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Фото: ФВБ

Сергели туманида автомобилда ёнғин содир бўлди.

22 январ куни соат 02:10 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Қумариқ кўчасида жойлашган Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 02:16 да етиб бориб, ёнғин соат 02:21 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид