Ўзбекистон | 08:00 / 22.01.2025
3652
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Мулоқот давомида апрел ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитига кўрилаётган икки томонлама тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашди.

Мулоқот давомида жорий йилнинг апрел ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитига кўрилаётган икки томонлама тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

"Жаноб Клаар аёлларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди", дейди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Тойво Клаар Ўзбекистон ўзининг бой тарихини асраб-авайлашини эътироф этиб, бу доимо ғурур ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Мавзуга оид