Саида Мирзиёева Қозоғистон элчиси билан стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
Шунингдек, учрашувда Туркистонда ёшлар форумини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналига ёзиб қолдирди.
Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.
«Маданий-гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилар эканмиз, бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, Алишер Навоий номидаги театрнинг Остона ва Олмаота шаҳарларига ижодий сафарлари, Қозоғистон Миллий музейи ва Абилхон Кастеэв номидаги Қозоғистон санъат музейида кўргазмалар, шунингдек, Туркистонда ёшлар форумини ташкил этиш юзасидан фикр алмашдик», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Таъкидланишича, ушбу тадбирларнинг юксак савияда ўтказилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли қардош халқлар ўртасида қарор топган дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилган.
Мавзуга оид

11:08 / 08.03.2025
Саида Мирзиёева 8 март муносабати билан барча аёлларни табриклади

17:10 / 07.03.2025
Олмаотада эркак пичоқ билан аэропорт ходимига ташланди. Уни танишини кузатгани келган шахс зарарсизлантирди

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

10:35 / 04.03.2025