Қизил денгизда ичида туристлар бўлган кема чўкиб кетди
Миср Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли ҳарбий кема ва ҳарбий авиация бедарак йўқолган 17 кишини қидириш ишларига жалб этилган.

Фото: Red Sea Governorate
Миср ҳукумати Қизил денгизда ичида 31 нафар турист бўлган кема чўкиб кетганини маълум қилди, деб хабар беради BBC.
Маълумотларга кўра, 25 ноябр куни соат 05:30 да Sea Story кемасидан офат сигнали келиб тушган. Ушбу кема 24 ноябр куни Марса Алам шаҳри яқинидаги портдан беш кунлик дайвинг-тур учун чиқиб кетган — унинг бортида 31 нафар турист ва 14 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Қизил денгиз провинцияси губернатори Амр Ҳанафийнинг таъкидлашича, омон қолганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Миср Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли ҳарбий кема ва ҳарбий авиация бедарак йўқолганларни қидиришга жалб этилган.
Марса Алам маҳаллий кенгашига кўра, Sea Story экипажининг барча аъзолари — мирсликлардир, туристлар орасида Буюк Британия, Испания, Германия, АҚШ, Словакия, Швейцария, Белгия, Полша, Норвегия, Ирландия, Финландия ва Хитой фуқаролари бўлган.
Марса Алам — Қизил денгизнинг жанубий соҳилида жойлашган туристлар орасида машҳур бўлган жой. У ўзининг маржон рифлари билан танилган бўлиб, ғаввослар мунтазам ташриф буюрадиган маскан ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, Sea Story кемаси 2022 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, унинг узунлиги 44 метрни ташкил этади. Кеманинг тўртта палубаси ва 18 та каютаси мавжуд ва у бир вақтда 36 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

10:14 / 05.03.2025
Араб саммити Мисрнинг Ғазо сектори бўйича режасини қўллаб-қувватлади

18:36 / 20.02.2025
Мисрда 100 йил ичида илк бор фиръавн қабри топилди. Унда Тутмос II дафн этилган

22:23 / 19.02.2025