Киев РФ ҳарбий кемаси ишдан чиқарилганини эълон қилди
Украина Бош разведка бошқармаси Россия флотига қарши муваффақиятли операция ўтказилгани ҳақида хабар берди. Болтиқ флотининг шикастланган «Александр Обухов» кемаси капитал таъмирлашга жўнатилди, деб хабар қилди махсус хизмат.

Фото: Peter Kovalev/ITAR-TASS/IMAGO
Украина диверсияси натижасида, Киев маълумотларига кўра, Россиянинг яна бир — Калининград области Балтийск шаҳрида жойлашган Болтиқ флотининг «Александр Обухов» кемаси шикастланган. Кема «катта зарар кўрди – газ қувурида сирли тешик пайдо бўлгани туфайли двигателга сув кирди», деди 7 октябр, душанба куни Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси («ГУР»).
«Обухов» кемаси капитал таъмирга муҳтож
Баёнотда, шунингдек, шикастлангандан сўнг, кема капитал таъмирлашга юборилгани, аммо уни амалга ошириш жиддий муаммога айланиши мумкинлиги таъкидланади, чунки шикастланган М-503 двигатели «жуда кам учрайди».
«Кемада калит қурилмасини таъмирлаш техник жиҳатдан мураккаб ва қимматга тушадиган нарса. Яқинда, жорий йилнинг июл ойида Санкт-Петербург шаҳрида душман кемаси таъмирлаш ишларини олиб борди», — дея қўшимча қилди Украина махсус хизмати. Идора, шунингдек, ҳарбий кемага зарар «Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг муваффақиятли операцияси натижасида» етказилганини таъкидлади. Баёнотда у аниқ қандай, қачон ва ким томонидан амалга оширилганлиги кўрсатилмаган.
Олти ой ичида Болтиқ флотининг иккинчи зарар кўрган кемаси
Бу Россия ҳарбий-денгиз флоти Болтиқ флотининг сўнгги олти ой ичида зарар етказилган иккинчи кемасидир. Апрел ойида Бош разведка бошқармаси томонидан ўтказилган махсус операция натижасида «Серпухов» ракета кемаси ишдан чиқарилди, дея маълум қилди Киев.
Украинага қарши урушни давом эттираётган Россия расмийларидан бу борада ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Мавзуга оид

11:40 / 06.03.2025
АҚШ ва Киев яқинда Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилиши мумкин

11:08 / 06.03.2025
Ирландия Киевга махсус топшириқли кучларни юбориши мумкин

08:36 / 28.02.2025
АҚШ Молия вазирлиги: Киев билан фойдали қазилмалар бўйича битим тайёр

09:25 / 25.02.2025