БМТ: Россияда украиналик асирларнинг 95 фоизи қийноққа солинган
Россия Федерациясида украиналик асирларни қийноққа солиш кенг тарқалган ва тизимли характерга эга, деди БМТ вакили. Даниэл Белл украиналик асирлар билан мулоқот натижаларига кўра шундай хулосага келганини таъкидлади.

Фото: AFP PHOTO / Telegram channel of Ukrainian President Volodymyr Zelensk
Деярли барча украиналик ҳарбий асирлар - 95 фоизи - Россияда қийноққа солинмоқда, деди БМТнинг Киевдаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси раҳбари Даниэл Белл NOS нидерланд телеканалига берган интервюсида.
«Уларни металл таёқ ва дубинкалар билан калтаклашади, электр токи билан қийноққа солишади. БМТ номидан асирлар билан мулоқот қилишда 20 йил давомида кўрган энг ёмон нарсам. Қийноқлар кенг тарқалган ва тизимли», - дейди Белл. У украиналик аскарларни қийноққа солиш биринчи сўроқдан бошланишини таъкидлади.
БМТ вакилининг айтишича, у украиналик маҳбуслар билан суҳбатлар натижалари асосида шундай хулосага келган.
Россия ва Украинадаги асирлар
Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, июн ойи бошида Россияда қарийб олти ярим минг украиналик асир бўлган, 1400 га яқин россиялик эса Украинада асирликда. Путин маълумот манбасини айтмади. Уруш шароитида маълумотларнинг тўғрилигини мустақил равишда тасдиқлаш мумкин эмас.
Ўз навбатида, Украина март ойи бошида Украина асирлигида икки минг рус бўлганини даъво қилмоқда. Киев, шунингдек, Москвани украиналик ҳарбийларни қатл этишда айблайди. Украина Бош прокуратурасига кўра, уруш бошланганидан бери таслим бўлган 110 дан ортиқ украиналик қатл этилган. Россия ҳарбий асирларга нисбатан шафқатсизлик айбловларини рад этади.
Женева конвенциялари уришаётган томонларни асирларнинг нормал шароитда сақлаш, уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишни тақиқлаш, асирлар қариндошлари билан алоқа қилишини таъминлаш ва уларга халқаро гуманитар ташкилотларга мурожаат қилиш имкониятини беришга мажбур қилади.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

10:30 / 14.04.2025