The New York Times: Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда
Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Хоманаий Теҳронда ҲАМАС раҳбарининг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарба беришни буюрди, деб ёзади Американинг The New York Times газетаси.

Фото: Zuma/TASS
Эрон Исроилга зарба бериш ниятида. Тегишли буйруқни Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий берди, деб ёзади The New York Times 31 июл, чоршанба куни. Хоманаий бу буйруқни чоршанба куни эрталаб Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида, ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилганидан кўп ўтмай берган, деди Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) аъзоси бўлган уч нафар юқори мартабали амалдор анонимлик шарти билан.
Эрон Исроилни Ҳанияни ўлдиришда айблади. «Ушбу қилмиши билан сионистик режим қаттиқ жазога йўл очди», - дея оятуллоҳ Хоманаийдан иқтибос келтирди Irna давлат ахборот агентлиги. Ўз навбатида, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён X ижтимоий тармоғида унинг мамлакати ўз «ҳудудий яхлитлигини» ҳимоя қилишини ва «террорчи босқинчиларни қўрқоқ ҳаракатларидан пушаймон қилдиришини» ёзди.
Исроил Ҳаниянинг ўлдирилишига изоҳ бермади
Газета манбаларига кўра, Эрон Тел-Авив ва Ҳайфа яқинидаги ҳарбий нишонларга қаратилиши мумкин бўлган ракеталар ва учувчисиз учоқлар билан биргаликда зарба бериш вариантини кўриб чиқмоқда, шу билан бирга, тинч аҳоли нишонларига ҳужумлардан қочиш режалаштирилган. Яна бир вариант эса максимал самарага эришиш учун Эрон иттифоқдошлари, жумладан Яман, Сурия ва Ироқ билан келишилган ҳужум бўлади.
Исроил ҲАМАС етакчисининг ўлдирилганига изоҳ бермади. Чоршанба куни кечқурун телевидениеда чиқиш қилган Исроил бош вазири Ҳанияга қилинган ҳужум ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади. Унинг сўзларига кўра, Исроил сўнгги кунларда ўзининг барча «душманлари»га «бузғунчи зарбалар» берди. «Бизга зарар етказган ҳар бир кишидан ўч оламиз, - деди Нетаняҳу. - Ким бизнинг болаларимизни ўлдирса, фуқароларимизни ўлдирса, мамлакатимизга зарар етказса, унинг боши олинади».
ҲАМАС етакчиси Қатарда дафн этилади
ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилгани ҳақида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ва ҲАМАС 31 июл куни эрталаб хабар қилди. Ҳания ва унинг қўриқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган. 30 июл куни Ҳания Теҳронга келди ва Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ва мамлакатнинг сайланган президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашди, шунингдек, унинг инаугурация маросимида иштирок этди.
Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди. Пайшанба куни Теҳронда Ҳания учун махсус маросим бўлиб ўтди ва у жума куни ўзи яшаган Доҳада (Қатар) дафн этилади.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. «Реал» «Атлетико»дан пеналтилар сериясида устун келди, «Арсенал» ва «Астон Вилла» ҳам чоракфиналда
Спорт | 03:54
-
Путин Украина Қуролли кучлари ҳужумидан бери биринчи марта Курск областига борди
Жаҳон | 03:16
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этишни таклиф қилди
Жаҳон | 00:29
-
Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

23:14 / 12.03.2025
Араб давлатлари ТИВ раҳбарлари Ғазони қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда — ОАВ

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

13:23 / 12.03.2025
Ҳусийчилар Исроилга алоқадор кемаларга янги ҳужумлар билан таҳдид қилди

12:25 / 10.03.2025