Ҳиндистонда ўзбекистонликлар 5 кг олтин билан ушланди
Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда 5 кг олтин олиб ўтаётганда қўлга олинди.

Фото: Twitter / AirportGenCus
Ҳиндистондаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқаросидан 5 килограмм олтин мусодара қилинди.
Деҳли Божхона хизмати хабарига кўра, Дубайдан келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аэропорт божхона кўригидан ўтказилган. Улар 3,16 миллион рупийлик олтинни ноқонуний олиб киришга урингани аниқланган.
Фуқаролар божхона ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:01 / 10.02.2025
Олтиннинг рекорд нархлари Ўзбекистоннинг захирасини салкам 43 млрд долларга етказди

13:13 / 06.02.2025
1 грамм олтин нархи 95 доллардан ошди

19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

16:20 / 03.02.2025