1 грамм олтин нархи 95 доллардан ошди
6 февраль кунги котировкаларда 5 граммлик қуйма олтин нархи 6 млн 180 минг сўмни ташкил қилди. 20 граммлик ўлчовли қуйма эса 24 млн 718 минг сўмдан сотиляпти. Қимматбаҳо металл нархи йил бошидан бери 9 фоиздан кўпроққа ошди.

Фото: Марказий банк
Марказий банк 6 февраль куни олтин қуймалар ва эсдалик олтин тангалар нархларини янгилади. Қимматбаҳо металлнинг 1 грамми нархи 1 млн 236 минг сўм ёки 95,1 долларга етди.
Айни пайтда 5 граммли олтин қуймалар нархлари 6 млн 180 минг сўмни, 20 граммлик ўлчовли қуйма эса 24 млн 718 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Қимматбаҳо металлнинг жорий нархлари йил бошидаги нархлардан 9,1 фоизга, 2024 йилнинг мос давридаги нархлардан эса 48 фоизга юқори.
Маълумот учун, Ўзбекистон Марказий банки олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни 2018 йилда муомалага чиқарган. 2020 йил ноябридан бошлаб эса ўзбекистонликларда жамғармаларини қуйма олтин шаклида сақлаш имконияти ҳам пайдо бўлди: Марказий банк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларини тижорат банклари орқали сотувга чиқарди.
Олтин қуймалари нархлари халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан кун давомида қайта кўриб чиқилади. Шунга кўра, нархлар доимий ўзгарувчан характерга эга бўлади.
Ўзбекистонда олтин нархларининг ошиши глобал нархлар ўсиши билан изоҳланмоқда. Жаҳонда олтин нархи узоқ муддатли рекордларни янгилашда давом этяпти. Айни пайтда олтиннинг бир троя унцияси 2867 долларга баҳоланмоқда, бу бир грамм учун 92,2 долларга тўғри келади.
Мавзуга оид

21:01 / 10.02.2025
Олтиннинг рекорд нархлари Ўзбекистоннинг захирасини салкам 43 млрд долларга етказди

19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

16:20 / 03.02.2025
Марказий банкнинг олтин қуймалари нархи рекорд даражада ошди

14:31 / 08.08.2024