Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди
Янгийўл туманида яшовчи эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текширув кетмоқда.
3 март куни эрталаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Якшанба куни соат 06:30 ларда туманнинг Янги бўстон кўчасидаги уйда яшовчи 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланган.
Янгийўл шаҳар туманлараро суд тиббий экспертиза бўлимининг 3 мартдаги бирламчи маълумотномасига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш, мия ва ўпка шиши сабаб бўлгани кўрсатилган. Бунинг исботи тариқасида ички аъзоларнинг алвон-қизғиш рангдалиги маълум қилинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

19:50 / 02.03.2025
Қозоғистонда ис газидан вафот этганларнинг фақат бир нафари ўзбекистонлик — ФВВ

17:19 / 02.03.2025
Қозоғистонда бир оилада етти нафар ўзбекистонлик ис газидан вафот этди

17:37 / 28.02.2025
Чинозда йигит ўз опасини ўлдириб, жасадини 7 кун уйда сақлади

18:41 / 22.02.2025