Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
Бунга довонда кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.

Фото: Kun.uz
М-39 халқаро автомобил йўлининг Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари чегарасида жойлашган Тахтақорача довонидан ўтган қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бунга довонда кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.
“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Тахтақорача довонининг қайта очилиши бўйича ФВВ Ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

13:28 / 09.03.2025
ФВВ газ таъминоти ўчиб қайта ёнганда қандай иш тутиш бўйича муҳим қўлланмани эслатди

10:52 / 05.03.2025
Шавкат Мирзиёев ФВВ раҳбари нега ишдан олинганини айтди

19:26 / 04.03.2025
ФВВнинг янги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

12:18 / 11.02.2025