Қуюқ туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Аэропорт самолётларни қабул қилмаяпти, аммо самолётларнинг жўнаб кетишига чекловлар йўқ.

Фото: Uzbekistan Airports
19 январ куни кечқурун Тошкентда об-ҳаво шароити ўзгарди ва қуюқ туман тушди. Бу Тошкент халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйиди, деб хабар берди Uzbekistan Airports.
Қуюқ туман сабаб кўриш масофасининг пасайиши (150 метр) «Тошкент» халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишни чеклади.
Жумладан, Qanot Sharq авиакомпаниясининг HH2234 (Фукуок – Тошкент) рейси Самарқандга йўналтирилди.
Silk Avia авиакомпаниясининг US802 (Бухоро – Тошкент) рейси ҳам Самарқандга йўл олди.
Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-212 (Рига – Тошкент) рейси ҳам Самарқандга йўналтирилди.
Тошкент аэропортидан самолётларнинг жўнаб кетишига чекловлар йўқ. Парвозлар режага асосан амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид

10:27
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025