Жаҳон | 00:32 / 21.10.2023
18163
1 дақиқада ўқилади

ҲАМАС гаровга олинган икки нафар америкалик аёлни озод қилди

Она ва қиз гаровдан «гуманитар сабабларга кўра» озод этилган. Бунга Қатар давлати воситачилик қилган.

Фото: Al Jazeera

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровда бўлган икки нафар АҚШ фуқаросини Қатарнинг воситачилигида озод қилди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, она ва қиз гаровдан «гуманитар сабабларга кўра», «Америка халқи ва бутун дунёга АҚШ президенти Жо Байден ва унинг маъмурияти баёнотлари ёлғон эканини исботлаш учун» озод қилинган.

Исроил расмийлари гаровдаги аёллар озод этилганини тасдиқлади. Онанинг исми Йехудит Раанан, унинг қизи Натали экани айтилмоқда. Улар 7 октябр куни Нахал Оз қишлоғида гаровга олинган.

Озод қилинганлар Халқаро Қизил Хоч қўмитаси қарамоғига ўтказилган.

Исроил расмийлари маълумотига кўра, 7 октябр куни ҲАМАС вакиллари Исроилга ҳужум чоғида 200 дан ортиқ одамни гаровга олган. ҲАМАС 200-250 кишини ушлаб турилганини айтмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди