Тошкентда автобус ва "Кобальт" тўқнашиб кетди
Олмазор туманида автобус ва "Кобальт" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
Жорий йилнинг 7 май куни соат 13.50 ларда Олмазор тумани Келес йўли - Сағбон кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1985 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган Saz Le-60 русумли автобус ҳамда 1974 йилда туғилган З.З. бошқарувида бўлган "Кобальт" русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:39
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

12:10