Парижда Ўзбекистонда суратга олинган тарихий овозсиз фильмлар намойиш этилди
Париждаги Aраб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари» кўргазмасига бағишланган маданий-маърифий дастур доирасида Ўзбекистонда суратга олинган «Мохов» (1928) ва «Бурилиш: унинг ҳуқуқи» (1931) номли овозсиз фильмлар намойиши ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo
Фильмлар намойишини Республика кинофонди директори Элжон Aббосов ва киношунос, Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг «Кино ва телевидение» бўлими мудири, санъатшунослик фанлари доктори Нигора Каримова тақдим этди. Маданий-маърифий кечада Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти доценти Aброр Зуфаров раҳбарлигидаги мусиқий жамоа ўз дастури билан чиқиш қилди.
100 дан зиёд Франциянинг таниқли киношунос ва мусиқа санъати ихлосмандлари иштирок этган тадбир француз жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Маданий дастур Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ўтказилди.
Тадбир қатнашувчилари Ўзбекистонда кинематография соҳаси бой тарихга эга эканини эътироф этишди.
Мавзуга оид

08:26 / 03.03.2025
Париж ва Лондон Украинада бир ойлик сулҳни таклиф қилди

10:30 / 20.02.2025
Париж саммити: 20 дан ортиқ давлат Киевни қўллаб-қувватлашда давом этади

18:02 / 16.02.2025
ЕИ етакчилари Украинадаги уруш бўйича фавқулодда саммит ўтказишни режалаштирмоқда

01:03 / 14.02.2025