Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ етакчилари Украинадаги уруш бўйича фавқулодда саммит ўтказишни режалаштирмоқда
Бунга АҚШ Россия билан тинчлик музокараларига Европа давлатлари иштирокисиз тайёргарлик кўраётгани сабаб бўлмоқда. ЕИдаги қатор давлат етакчилари саммитдаги иштирокини тасдиқлаган.

Фото: REUTERS
Европа давлатлари етакчилари Украинадаги урушни якунлаш ва ягона позицияни ишлаб чиқиш имкониятини муҳокама қилиш мақсадида Парижда фавқулодда саммит ўтказиш ниятида. Бунга АҚШ Россия билан тинчлик музокараларига Европа давлатлари иштирокисиз тайёргарлик кўраётгани сабаб бўлмоқда.
Елисей саройи ҳозирча учрашув ҳақида расмий хабар бермади, аммо алоҳида етакчилар ундаги иштирокини аллақачон тасдиқлаган. Улар орасида Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ҳам бор. «Биз Россия томонидан жиддий таҳдидга дуч келяпмиз ва Европа Украина келажагини таъминлаши учун НАТОда нисбатан аҳамиятли ролни ўйнаши керак. Буюк Британия АҚШ ва Европа бирлигига эришиш ниятида», — дейди Стармер. Шунингдек, у ҳозирги ташқи таҳдидлар шароитида алянс ичида келишмовчиликларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган.
Париж саммитидан кейин Стармер Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирмоқда. Шундан кейин Украина президенти Володимир Зеленский иштирокида Европа етакчилари яна бир учрашув ўтказади.
НАТО бош котиби Марк Рютте ҳам саммитда қатнашиш ниятида. Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида чиқиш қилган Рютте Европа АҚШ ташаббуси билан амалга оширилаётган тинчлик жараёнида фаол иштирок этмоқчи бўлса, аниқ таклифларни билдириши кераклигини айтган. «Агар европаликлар овоз ҳуқуқига эга бўлишни исташса, улар ўзларининг аҳамиятини намойиш этишлари керак», — дейди Рютте.
Парижда саммит ўтказилиши тўғрисида биринчи бўлиб, Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский хабар берди. Унинг таъкидлашича, Франция президенти Эммануэл Макрoн «аллақачон Европа етакчиларини Парижга таклиф қилган».
Финландия президенти Александр Стуббга кўра, АҚШ Давлат департаменти европалик шерикларини Украинани ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф ишлаб чиқишга чақирган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ташкилотларни «экстремистик» деб тан олишни соддалаштирди
Жаҳон | 08:01
-
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда
Жаҳон | 07:40
-
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тартиби ишлаб чиқилди
Ўзбекистон | 07:37
-
111 гуманитар ташкилот Ғазога ёрдам етказилишини талаб қилмоқда
Жаҳон | 07:36
Мавзуга оид

07:29 / 19.07.2025
НАТО: Patriot'ни Украинада тезкор жойлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда

18:35 / 16.07.2025
Трамп Украинага қурол ваъда қилди, аммо уни ким ва қандай етказиб бериши — тушунарсиз

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

00:58 / 15.07.2025