Фарғона ва Инчхон ўртасида биродарлашган ҳудудлар келишуви имзоланди
Кореянинг Инчхон шаҳри ҳокимининг барқарор ривожланиш ҳамда сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Хэн Сук Ли бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Фото: Dunyo
Инчхон шаҳри делегацияси вилоят ҳокими томонидан қабул қилинди. Учрашувда Фарғона вилояти билан Инчхон шаҳри ўртасида иқтисодий-инвестицион алоқаларни ҳамда ижтимоий, маданий бошқа қатор соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Иқтисодиёти ва саноати ўта ривожланган, халқаро бизнес марказларидан бири бўлган Инчхон шаҳри билан Фарғона вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни кўп томонлама ривожлантиришга келишиб олинди.
Жанубий Кореянинг энг йирик аэропорти жойлашган Инчхондан Фарғона шаҳрига тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш масаласини тезлаштириш бўйича фикр алмашилди. Хэн Сук Ли Фарғона вилояти делегациясини Инчхонга таклиф қилди.
Учрашув якунида Фарғона вилояти ва Инчхон шаҳри ўртасида савдо, инвестиция, фан, таълим, маданият, санъат, спорт, туризм ва бошқа йўналишлар бўйича кенг кўламли ҳамкорликни кўзда тутган биродарлашган ҳудудлар келишуви имзоланди.
Мавзуга оид

22:49 / 12.03.2025
Фарғона аэропортида Россия самолётининг ғилдираги чиқиб кетди

15:33 / 12.03.2025
Фарғонада оммавий безорилик уюштирган Отабек Валломов қамоққа олинди

11:14 / 25.02.2025
Фарғонада компютер клуби ходимларини калтаклаганлар қамоққа олинди

21:44 / 24.02.2025