Ўзбекистон | 11:03 / 15.10.2022
8804
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун 33 мингдан ортиқ киши кўчиб келди
Ҳудудлардан 8 ойда 33 802 киши Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келган.

Фото: Kun.uz
2022 йил январь-август ойларида республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 33 802 кишини ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 572 кишига камайган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрига кўчиб келганлар орасида эркаклар – 15 967 кишини, аёллар – 17 835 кишини ташкил қилган.