Xiaomi камераси 200 мегапикселли смартфонини намойиш этди
Xiaomi 12Tнинг 8/128 ГБ хотирали модели нархи 600 евродан бошланади. Худди шундай хотирага эга Xiaomi 12T Pro нархи 750 долларга тенг.

Фото: gizmochina.com
Xiaomi компанияси 12T ва 12T Pro смартфонлари тақдимотини ўтказди.
Xiaomi 12T туркумидаги смартфонлар ягона дизайн ва айрим тафовутлари бўлган хусусиятларга эга бўлди. Ҳар икки қурилма 6,67 дюймли OLED-дисплейлар билан жиҳозланган. Улар шунингдек, экраности бармоқ излари сканерига эга.
Xiaomi 12T 108 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли кенг бурчакли модул ҳамда 2 мегапикселли макрокамера билан жиҳозланган. Ўз навбатида, 12T Proнинг асосий камераси 200 мегапикселга тенг. Смартфонларнинг олд камераси 20 мегапикселни ташкил этади.
Xiaomi 12Tга MediaTek Dimensity 8100 Ultra, Xiaomi 12T Proга эса Snapdragon 8 Plus Gen1 процессори ўрнатилган. Қурилмаларнинг аккумулятор сиғими 5000 мАс.
Моделлар Android 12 операцион тизимида, MIUI 13 қобиғида ишлайди.
Xiaomi 12Tнинг 8/128 ГБ хотирали модели нархи 600 евродан бошланади. Худди шундай хотирага эга Xiaomi 12T Pro нархи 750 долларга тенг.
Мавзуга оид

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

21:15 / 03.03.2025
Samsung ўрта бюджетли A56, А36 ва А26 смартфонларини тақдим қилди

18:14 / 17.02.2025
Телефонга қарамлик: технологиялар бизни қандай тобе қилмоқда?

16:38 / 23.01.2025