Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмалари ўғирлаб кетилди
Навоий вилоятида майнинг учун мўлжалланган қурилмаларни ўғирлаган шахслар фош қилинди.


2022 йил 31 май куни Навоий шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.Ф. мурожаат қилиб, Кармана тумани Сардоба маҳалласида жойлашган иссиқхона ҳудудига ўрнатилган, умумий қиймати 3,2 млрд сўмлик 30 та «Антмайнер Т19» қурилмаларини номаълум шахслар ўғирлаганини маълум қилган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази ва унинг Навоий вилояти бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-техник тадбирлар натижасида, 2 дона аппарат 1999 йилда туғилган, Юнусобод туманида яшовчи, антимайнер қурилмаларини таъмирловчи уста И.А. томонидан фойдаланиб келинаётгани аниқланиб, ушбу қурилмалар ашёвий далил сифатида олинди.
Шундан сўнг, у билан тезкор суриштирув олиб борилиб, мазкур майнинг қурилмаларни ўғирлаган шахслар, 1995 йилда туғилган, Кармана туманида яшовчи Н.Ф. ва 1995 йилда туғилган, Кармана туманида яшовчи Р.А. экани аниқланди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Н.Ф. ва Р.А. қўлга олинди ва Н.Ф.нинг яшаш хонадонидан 11 дона қурилмалар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.
Билдирилишича, ҳозирда қўлга олинган Н.Ф. ва Р.А.нинг бошқа жиноий шерикларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди
Жаҳон | 18:18
-
Маск 2026 йил охирида одамсифат робот Марсга учишини эълон қилди
Фан-техника | 18:03
-
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 17:51
-
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

14:02 / 04.03.2025
Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди

20:19 / 25.02.2025
Навоийда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

08:16 / 17.02.2025