Ҳондурасда президент лавозимини илк бор аёл киши эгаллайди

Фото: Getty Images
Ҳондураснинг собиқ биринчи хоними, 62 ёшли Сиомара Кастро мамлакат тарихида президент лавозимини эгаллайдиган биринчи аёл бўлади. Бу 28 ноябрда ўтган президент сайловларида унга асосий рақиб бўлган Насри Асфура ўз мағлубиятини тан олгач маълум бўлди.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳукмрон Миллий партия сайловлардаги овозлар ҳисобланиши ҳали якунланмаганига қарамай, ўз номзоди Насри Асфуранинг мағлубиятини тан олди. Дастлабки натижаларга кўра, сўл кучлар номзоди бўлган Сиомара Кастро 53,4 фоиз, унинг рақиби эса 34 фоиз овоз тўплаган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Кастрони ғалаба билан табриклаган ва Вашингтон у билан ҳамкорлик қилишга умид билдириб қолишини айтган.
Сиомара Кастронинг турмуш ўртоғи Мануэл Селайя 2006 йилдан 2009 йилгача Ҳондурас президенти бўлган ва 2009 йилда юз берган давлат тўнтаруви натижасида ҳокимиятдан четлатилган.
Мавзуга оид

12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар

22:49 / 11.02.2025
Руминия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

14:12 / 26.01.2025
250 йилдан буён ўзгармай келаётган сиёсат ва қонун устуворлиги – АҚШ қандай қилиб қудратли давлатга айланди?

20:03 / 30.12.2024