Ирландия WhatsApp‘га 225 млн евро жарима солди

Фото: Getty Images
Ирландиянинг маълумотларни ҳимоялаш бўйича комиссияси WhatsApp мессенжерига 225 млн евро жарима солди. Бунга компания томонидан Европанинг “Маълумотларни ҳимоялаш ҳақидаги” қонунини бузгани сабаб бўлган. Мессенжернинг Европадаги бўлимига жарима у фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини қандай йиғиши, Facebook ва Instagram билан ушбу ахборотни қандай бўлишиши ҳақида етарлича очиқ-ойдин маълумот бермагани учун солинган.
Қонун 2018 йилда кучга кирган бўлиб, унда махфийлик, фойдаланувчилар маълумотларини сақлаш борасидаги талаблар белгиланган. Ушбу қонунни бузганлик учун жиддий жарималар кўзда тутилган. Бироқ қонун кучга киргандан бери у бўйича ҳали йирик жарималар солинмаганди. Жумладан, 2020 йил декабрда Ирландия Twitter‘ни 450 минг евро жаримага тортганди. WhatsApp‘га солинган жарима эса ушбу қонунни бузганлик учун солинган биринчи йирик жарима ҳисобланади.
Мавзуга оид

11:08 / 06.03.2025
Ирландия Киевга махсус топшириқли кучларни юбориши мумкин

21:44 / 04.03.2025
Саудия Арабистони банкларига мижозлар билан WhatsApp орқали мулоқот қилиш тақиқланди

19:19 / 24.02.2025
Британлар Ирландия фуқаролигини олиш учун рекорд даражада ариза берди

19:00 / 25.01.2025