Қозоғистон мудофаа вазири ҳарбий омбордаги портлашлардан сўнг истеъфо берди
Нурлан Ермекбаевнинг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Мурат Бектанов мудофаа вазири этиб тайинланди.

Фото: РИА Новости
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевнинг истеъфосини қабул қилди, деб хабар берди Тўқаевнинг матбуот котиби Бериа Уали.
«Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини қабул қилди», — деб ёзди Уали Facebook саҳифасида.
Ермекбаев Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисм омборида юз берган портлашлардан сўнг истеъфога чиқди.
ТАССнинг хабар беришича, Ермекбаевнинг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Мурат Бектанов мудофаа вазири этиб тайинланди.
26 август куни Жамбил области Байзак районида жойлашган 28349-ҳарбий қисм омборида содир бўлди.
Портлаш ва ёнғин оқибатларини бартараф қилиш вақтида 15 киши ҳалок бўлган ва 100га яқин киши жароҳатланган.
Мавзуга оид

13:36
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилади

11:51
Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

17:10 / 07.03.2025
Олмаотада эркак пичоқ билан аэропорт ходимига ташланди. Уни танишини кузатгани келган шахс зарарсизлантирди

22:01 / 05.03.2025