Жамият | 11:51 / 11.03.2025
4587
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Қозоғистонда паспорти ноқонуний тарзда олиб қўйилган фуқарога шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтарилди.

Фото: "Дунё" АА

Бош консулхона маълумотига кўра, ватандош Р.Н. Олмаота шаҳар ички ишлар органлари томонидан олиб қўйилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатини олиб бериш ва Ўзбекистонга қайтиши учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, у Қозоғистонга 2024 йил бошида ишлаш мақсадида келган ва қурилиш соҳасида вақтинча ишга жойлашган. Иш берувчи унинг паспортини олиб қўйган ва кейинчалик рўйхатдан ўтказиш учун миграция полициясига топширган. Р.Н. 2024 йил сентябр ойида Олмаота шаҳри Науризбай тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан мамлакатда бўлиш қоидаларини бузиш ҳолати бўйича маъмурий жавобгарликка тортилади. Шунга қарамай, у Қозоғистонда ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланишда давом этган.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари саъй-ҳаракатлари билан Р.Н.нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтарилди.

У "Олмаота-Тошкент" йўналишидаги автобус орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Мавзуга оид