Хитойда мактаб ўқувчиларига ўқиш кунлари онлайн ўйинлар ўйнаш тақиқланди
Эндиликда 18 ёшгача бўлган болалар онлайн ўйинларни ҳафтасига уч соатдан ортиқ ўйнай олмайди.

Фото: Alamy Stock Photo
Хитой ҳукумати мактаб ўқувчиларига жума, шанба ва якшанба кунларидан ташқари онлайн ўйинлар ўйнашни тақиқлади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Хитой регуляторларининг қайд этишича, тақиқ онлайн ўйинларга тегишли ва ўсмирларнинг ўйинларга тобе бўлиб қолишининг олдини олишга қаратилган.
Эндиликда 18 ёшгача бўлган болалар онлайн ўйинларни ҳафтасига уч соатдан ортиқ ўйнай олмайди. Вояга етмаганларга жума, шанба ва якшанба кунлари кунига бир соат ўйин ўйнашга рухсат берилади.
Ҳукуматнинг таъкидлашича, мазкур тақиқнинг ижросини онлайн ўйинлар билан шуғулланувчи компаниялар назорат қилади. Улар зарур тизим текширувларини жорий этиши лозим.
Аввалроқ Хитой ҳукумати томонидан 16 ёшгача бўлган болаларнинг стримларда чиқиши, юлдузга айланиши, уларни интернет орқали даромад олишга ундаш тақиқланганди.
Мавзуга оид

22:06 / 13.03.2025
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

15:17 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат

18:16 / 12.03.2025
WSJ: Хитой ҳарбий потенциалини ошириш учун океан тубини фаол ўрганмоқда

15:39 / 11.03.2025