Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига божлар жорий қилди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши кучайиб бормоқда. Пекин Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига жавоб божлари жорий қилди.

Фото: Ted S. Warren
Америка президенти Доналд Трамп ташаббуси туфайли АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши авж олмоқда. 10 март, душанба куни Хитойнинг АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги тарифлари кучга кирди. Американинг бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 10-15 фоиз миқдорида жарима божлари солинди. Бу Хитойдан АҚШга импорт қилинадиган товарларга тарифларнинг навбатдаги оширилишига жавобан амалга оширилди.
Феврал бошидан бери АҚШ Хитой импортига 10 фоизлик бож қўйган, ўтган ҳафта эса у 20 фоизга оширилган. Бунга жавобан Хитой Қўшма Штатлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги божлар эълон қилди.
Аграр секторида божхона уруши
Хитой Молия вазирлиги маълумотларига кўра, қўшимча 15 фоизлик божлар АҚШдан товуқ, буғдой, маккажўхори ва пахта импортига нисбатан қўлланади. Жўхори, соя, мол гўшти, балиқ, мева, сабзавот ва сут маҳсулотларига 10 фоизлик бож қўйилади.
10 мартгача жўнатилган ва Хитойга 12 апрелгача етиб келган товарлар янги божхона қоидаларига бўйсунмайди.
Мавзуга оид

08:30
АҚШ Украинага ёрдам тақдим этишни тиклади

18:09 / 11.03.2025
Трампни қўллаб-қувватлаган бизнес элита миллиардлаб доллар йўқотди

17:26 / 11.03.2025
АҚШ маъмурияти мигрантларни «ўз-ўзини депортация қилувчи» иловани ишга туширди

17:23 / 11.03.2025