Минглаб одамлар Кобул аэропорти ҳудудига киришга уринмоқда
Хабарларга кўра, толиблар Кобул аэропортидаги барча рейсларни вақтинча тўхтатган.

Фото: Reuters
Кобул халқаро аэропорти атрофига минглаб одамлар тўпланган, уларнинг аксарияти аэропорт ҳудудига киришга уринмоқда, деб хабар берди покистонлик журналист Важоҳат Козимий.
«Тўпланганларнинг кўпчилиги девордан ошиб ўтишга уринмоқда. АҚШ қўшинлари аэропорт ичида, «Толибон» ташқарисида жойлашган», — деб ёзди у Twitter’да.
Козимий аввалроқ «Толибон» жангарилари аэропортга етиб келгани ҳақида хабар қилганди.
Хабарларга кўра, толиблар Кобул аэропортидаги барча рейсларни вақтинча тўхтатган.
Мавзуга оид

16:16 / 15.03.2025
Андижон халқаро аэропортида аэродром реконструкциясининг 1-босқичи якунланди

09:27 / 11.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025