Тошкент шаҳар ФВБга янги бошлиқ тайинланди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, генерал-майор Равшан Ҳайдарович Ҳайдаров Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Бунга қадар Равшан Ҳайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида Мухтор Муҳиддинов ишлаб келган. У 2020 йил ноябр ойи бошида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид

13:28 / 09.03.2025
ФВВ газ таъминоти ўчиб қайта ёнганда қандай иш тутиш бўйича муҳим қўлланмани эслатди

10:52 / 05.03.2025
Шавкат Мирзиёев ФВВ раҳбари нега ишдан олинганини айтди

19:26 / 04.03.2025
ФВВнинг янги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

12:18 / 11.02.2025