АҚШда робот-дельфин ишлаб чиқилди (видео)
Америкалик аниматроник-муҳандислар ташқи томондан ҳақиқий дельфиндан фарқлаш қийин бўлган робот-дельфин ишлаб чиқишди. У сузади, ҳалқалар орқали сакрайди ва акробатик трюклар бажаради.

Фото: Reuters
Arynews телекомпаниясининг маълум қилишича, роботни яратиш учун тиббий силикондан фойдаланилган. Роботни цирк томошалари ва дельфинарийларда қўллаш мумкин.
Робот-дельфиннинг узунлиги 2,5 метрни, оғирлиги 250 кгни ташкил қилади. У оператор томонидан радиоканал орқали бошқарилади. Робот Калифорнияда синовдан ўтказилган ва тутқунликда ушлаб турилувчи дельфинлар ўрнини босиш учун ишлаб чиқилган.
Edge Innovations бош директори Уолт Контининг маълум қилишича, дунё бўйлаб дельфинарийларда 3 мингга яқин дельфин тутқунликда ушланади. Антиқа робот эса тирик ҳайвонлар билан томошалар қўйиш тақиқланган цирк ва боғларда қўлланиши мумкин.
Мавзуга оид

14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест

16:53 / 30.01.2025
Хитой Янги йили байрамида роботлар рақсга тушди (видео)

17:17 / 22.01.2025
Олимлар энг митти биотиббий роботни яратди: у нималарга қодир?

12:58 / 21.01.2025