Коронавирус Ўзбекистонда: Оғир аҳволдаги беморлар сони 800дан ошди
20 сентябрь куни Ўзбекистонда 648 кишида коронавирус аниқланиб, 661 киши тузалгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи сўнгги уч кундан буён 600дан кўпроқни ташкил этмоқда.

Расмий статистикада жами ҳолатлар 51 мингдан ортди: ҳозиргача 51 640 кишида коронавирус аниқланиб, улардан 47 932 нафари тузалган.
Қурбонлар сони камида 6 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 433 нафарга етди.
Янги ҳолатлар (+648)
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти инфекциянинг асосий ўчоғи бўлиб қолмоқда. Сўнгги кунларда Наманган вилоятида кўплаб ҳолатлар қайд этилаётгани эътиборга молик.
- Тошкент шаҳри – 429
- Тошкент вилояти – 121
- Наманган вилояти – 45
- Андижон вилояти – 18
- Самарқанд вилояти – 13
- Хоразм вилояти – 7
- Қашқадарё вилояти – 6
- Сирдарё вилояти – 5
- Қорақапоғистон Республикаси – 4
Тузалганлар (+661)
Кун давомида 661 киши COVID-19'дан тузалгани тасдиқланди. Жами соғайиб чиққанлар 47 932 нафар ёки касалланганларнинг 93 фоизини ташкил этмоқда.
- Тошкент шаҳри – 436
- Тошкент вилояти – 119
- Наманган вилояти – 48
- Андижон вилояти – 16
- Қашқадарё вилояти – 13
- Самарқанд вилояти – 13
- Сирдарё вилояти – 9
- Хоразм вилояти – 4
- Қорақалпоғистон Республикаси – 3
Ўлим ҳолатлари (+6)
20 сентябрь куни ўлими статистикага киритилган 6 марҳумнинг барчаси – 50 ёшдан катталар. 56 ёшида Германияда вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ССВ статистикасида Тошкентдаги қурбонлар рўйхатига киритилди.
- Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак)
- Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак)
- Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли М.А. (аёл)
- Олмазор туманида яшаган 61 ёшли Р.Р. (эркак)
- Тошкент шаҳрида яшаган (қайси туман эканига ойдинлик киритилмади) 77 ёшли Р.Ш. (аёл)
- Тошкент шаҳрида яшаган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев (56 ёшида Германияда вафот этди).
Айни пайтда 3 275 нафар бемор COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди
Ўзбекистон | 10:54
-
10 апрелда Истанбулда Россия ва АҚШ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади
Жаҳон | 10:48
-
Малайзия Тошкентда реабилитация марказини ташкил этади
Ўзбекистон | 10:40
-
Туманларда энергия балансини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади
Ўзбекистон | 10:30
Мавзуга оид

10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис

03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди

10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда

23:06 / 16.01.2023