Пробация хизмати орқали 7839 нафар назоратдаги шахслар иш билан таъминланган
Назоратдаги шахслардан 3794 нафари муайян касбга ўқитилган ва 7839 нафари иш билан таъминланган
Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари 2019 йил 1 январдан ўз фаолиятини бошлаган эди. Бугун, 2 март куни хизматнинг ўтган вақт ичидаги натижалари ва бўлажак режалари бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.
“Пробация хизматининг бир йиллик натижасига кўра, қатъий тузалиш йўлига кирган, қонунларга итоаткорлиги ва меҳнатга ижобий муносабатда бўлган 25 400 нафардан ортиқ (89 фоиз) назоратдаги шахслар жазони ўташ муддатидан олдин озод этилди.
Тузалиш йўлига кирмаган, жазодан бўйин товлаб юрган 4127 нафар шахсларнинг жазолари жазонинг бошқа қийинроқ турига алмаштирилган. Бундан ташқари, назоратдаги шахслардан 3794 нафари муайян касбга ўқитилган ва 7839 нафари иш билан таъминланган”, - дейди Пробация хизмати бошлиғи, полковник Маҳамадали Исмоилов.
Пробация хизмати халқаро амалиётда суд органлари томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини таъминлаш ва назоратини олиб бориш билан шуғулланади.
Бу хизмат қуйидагилар асосида амалга оширилади:
шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташда муддатидан олдин шартки озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва бандлигини таъминлашга, шу жумладан уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали ҳар томонлама амалий кўмаклашиш;
назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг шахсини ижтимоий-психологик ҳолатини ўрганган ҳолда амалий ёрдам бериш.
Мавзуга оид

22:17 / 05.03.2025
Путинга полиция ходимлари оммавий равишда хизматдан бўшатилаётгани тўғрисида маълумот берилди

12:10 / 05.03.2025
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

23:04 / 04.03.2025
Ўзбекистонда транспорт тезлигини қайд этишдаги хатолик соатига 10 километрга қадар кўтарилиши мумкин

12:30 / 03.03.2025