Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди
Айрим туман ва шаҳар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётгани, рўйхатга олишни ойлаб чўзиб юргани қайд этилди, прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Бош прокуратура ҳам, Ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
102 хизмати орқали келиб тушган жиноят ҳақидаги хабарларни автоматик тарзда рўйхатга олиш, яъни ҳар бир мурожаатнинг «рақамли изи» қоладиган тизим яратилгани ўз натижасини берди.

Лекин, айрим туман ва шаҳар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётгани, рўйхатга олишни ойлаб чўзиб юргани қайд этилди.
Янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камераси ва ҳар бир инспекторни «боди камера» билан таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш топширилди.
Жиноятларни ҳисобга олиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
Прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган.
Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.
Бош прокуратура ҳам, Ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тизимли равишда жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталикларини ўтказиб бориш муҳимлиги таъкидланди.
Парламентдаги масъул қўмиталар маҳаллагача тушиб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаб, туман, вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошлиқларини олдига аниқ вазифа қўйса, бу борада яхши тажриба бўлиши қайд этилди.
Бош прокурор ва ички ишлар вазирига ҳар чоракда Миллий кенгаш олдида, вилоят, туман прокурорлари ва ички ишлар бошлиқлари эса ҳар ойда ҳудудий кенгашларда ҳисобот беради ва жамоатчиликка мурожаат билан чиқади.
«Мурожаат деганда, умумий гаплар керак эмас. Бунда ҳар бир соҳа ва жиноятчилик тури бўйича олдини олиш, омилларини бартараф этиш борасида аниқ қиладиган ишларини айтиши керак», - деди президент.
Миллий кенгаш ҳар ойда туман ва шаҳарга тушиб, ўз йиғилишини бевосита ички ишлар бўлимларида ўтказиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:30
-
Термизда Ўзбекистон–Россия ҳарбийларининг биргаликдаги ўқув машғулоти бошланмоқда
Ўзбекистон | 11:22
-
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда
Жаҳон | 11:06
-
Лавров: Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради
Жаҳон | 10:34
Мавзуга оид

10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести

19:23 / 12.07.2025
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?

11:04 / 12.07.2025
ССВ тизимида уч турдаги коррупцион жиноят кўп учраяпти

18:33 / 10.07.2025