Азиз Обидов Олий суд раисининг матбуот котиби этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Аъзамович Обидов Олий суд раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолди.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
А. Обидов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини халқаро журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизматида 2005 йилдан фаолият юритиб келади.
Олий суд раисининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Олий суд матбуот хизмати раҳбари саналади.
Мавзуга оид

20:44 / 27.02.2025
Президент суд биноларини кўпайтириш, одамлар учун шароит яратишни буюрди

21:14 / 24.02.2025
Қобил Дўсов яна бир жиноят ишида айбдор деб топилди

18:31 / 04.02.2025
2024 йилда ҳокимларнинг мингга яқин қарори ҳақиқий эмас деб топилди

18:20 / 25.01.2025