Ўзбекистон | 18:20 / 25.01.2025
4416
2 дақиқада ўқилади

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Олий Мажлис Сенати қарори билан Олий суднинг беш нафар судяси лавозимидан озод этилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президентининг 2025 йил 23 январдаги фармойиши билан суд тизимида қатор тайинлов ва лавозимдан озод этишлар амалга оширилди, деб хабар беради Судялар олий кенгаши матбуот хизмати.

Хусусан:

  • Абдураҳмон Бакаевич Сафоев ёзма аризасига асосан Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан;
  • Жамшид Шуҳратиллоевич Ҳомидов ёзма аризасига асосан Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, шу кунги фармойишга мувофиқ:

  • Наврўз Бобоқулович Раҳмонов — судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Сардор Тоҳирович Жўрабоев — судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Абдуносир Абдухамитович Эгамбердиев — судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
  • Зоир Аманович Рустамов — судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Бугун, 25 январ куни якунланган Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатнинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорига асосан Наврўз Раҳмонов, Абдуносир Эгамбердиев, Зоир Рустамов, Абдувоҳид Қосимов ва Ҳасан Эгамбердиев Ўзбекистон Олий судининг судяси лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид