Ахборот нархи: смартфон жодусини қандай енгиш мумкин?
Технология қулига айланиб қолмаслик ва ҳаётга ташналик ҳиссини қайтаришнинг тўрт усули
Чексизлик ҳовузлари ҳақида эшитганмисиз? Агар жавобингиз «йўқ» бўлса ҳам буни ҳар куни ҳис қилишингизга тўғри келади. Бу атамани «Вақт топинг. Асосий нарсаларга диққатни қаратиш» китоби муаллифлари Жейк Кнапп ва Жон Зерацки ўйлаб топишган. Улар барча телефон иловаларини Чексизлик ҳовузлари деб аташган. Агар бу матоҳнинг «Янгилаш» тугмаси бўлса, у Чексизлик ҳовузидир. У вақтингиз билан озиқланади. Китоб муаллифлари бир неча йил муқаддам уларни озиқлантиришни тўхтатдилар ва смартфонларидан кўплаб иловаларни ўчириб ташлашди. Китобда келтирилган айрим фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Почта иловасини ўчиринг
Электрон почта – чалғитувчи Чексизлик ҳовузи ва банд кишилар ҳаракатининг қайноқ юраги. Телефон экранида хабарга жавоб ёзиш мушкул бўлгани учун бу хизмат бизни асабийлаштиради ҳам. Воқеалар ортидан қувиб, почтани текширишга тушамиз, бироқ натижада ўзимизга ортда қолаётганимизни яна бир бор эсалатамиз. Телефонингиздан почта хизматини ўчириб, зўриқишнинг катта улушидан халос бўласиз.

Биринчи экранни тозаланг
Телефонингиз тезкор ишга созланган. У юзингиз ва бармоқ изларини дарҳол сканер қилади – мана кириб бўлдингиз. Ахир кўпчилик севимли иловалари белгиларини телефоннинг илк экранида сақлашади. Иловаларга киришни мураккаблаштириш учун илк экранни бўшатинг. Барча белгиларни иккинчи (агар иккинчида бўлса, учинчи ва ҳ.к.) экранга кўчиринг. Биринчи экранда чиройли фон суратидан ташқари ҳеч нарса қолдирманг.

Қўл соатидан фойдаланинг
Бугун қўл соатини арзон нархга сотиб олишингиз мумкин. Улар доим аниқ вақтни кўрсатади. Улар енгил ва сув ўтказмас. У кундузги уйқудан кейин сизни ўз вақтида уйғотиши ва газ печидан таомни олиш вақти бўлганини эслатиши мумкин.
Бироқ биз қўл соатини умуман бошқа сабаблар туфайли ёқтирамиз. Улар сизга вақтни билиш учун ҳар сафар телефонга қараш заруриятидан халос этади.

Гаджетларсиз юринг
Крис Пальмьери ҳафтасига икки марта ноутбук ва мобил телефонини офисда қолдириб, уйга гаджетларсиз кетади. У Токиода консалтинг агентлигини бошқаради, доимий равишда буюртмалар билан банд. Бироқ ушбу икки кеча у ўзини почтани текшириш имкониятидан халос этади. Ҳатто смслар ҳам юбора олмайди. Крис тонгда ишга боргунига қадар дунёдан узилади. Ноқулайликлар дейсизми? Табиий. Бироқ Крис бу каби изоляция диққат ва уйқунинг яхшиланиши билан қопланишини айтади. «Гаджетсиз даврларида» у эртароқ (1:00 да эмас, 23:00 да) ухлашга ётади, тиниқиб ухлайди ва тун ярмида камдан кам уйғонади. У ҳатто тонгла ўз тушларини ҳам эслайди: ўйлашимизча, бу яхши белги.
Электрон қурилмалардан вақтинчалик халос бўлиш – фойдали усул. Уйга келганингизда аппаратни ёнингизда олиб юрманг: уни стол ғаладони ёки жавонга қўйинг. Яхшиси, сумкангизга, сумкангизни эса жавонга яширинг.
Мавзуга оид

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

21:15 / 03.03.2025
Samsung ўрта бюджетли A56, А36 ва А26 смартфонларини тақдим қилди

18:14 / 17.02.2025
Телефонга қарамлик: технологиялар бизни қандай тобе қилмоқда?

16:38 / 23.01.2025