Алишер Усмонов қизиқаётган клуб миллиард еврога баҳоланди

Москванинг «Спартак» клубининг нархи камида миллиард еврога тенг.
«Қизил-оқлар» директорлар кенгашининг аъзоси Андрей Федун сўзларига кўра, клубни сотиб олиш истагида бўлганлар 1,1 – 1,2 миллиард евро тўлашига тўғри келади.
«Спартак»нинг инфратузилмаси, футболчилари, мураббийлари, ходимлари, уларнинг маоши ва бренд ҳуқуқини ҳисобга оладиган бўлсак, нарх 1,1 – 1,2 миллиард еврога боради. Бироқ, ҳар қандай бизнесда савдолашиш имконияти бор. Биз хоҳлаётган нарх билан асл сотиш нархи орасида катта фарқ бўлиши мумкин», — деди Федун.
Эслатиб ўтамиз, «Спартак» клубига 2003 йилдан бери тадбиркор Леонид Федун хўжайинлик қилмоқда. 16 йил ичида жамоа 1 марта Россия чемпиони бўлган ва 5 марта кумуш медалларни қўлга киритган.
Аввалроқ, россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «Спартак» клубини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид

22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди

19:54 / 08.02.2025
Алишер Усмонов Германиянинг Tagesspiegel газетасига қарши судда ғалаба қозонди

17:20 / 04.02.2025
Алишер Усмоновнинг Германиядаги вилласи сотувга қўйилди

23:23 / 04.12.2024