Қоҳира вокзалидаги даҳшатли ёнғиндан кейин Миср транспорт вазири истеъфо берди

Фото: Epa
Миср транспорт вазири Ҳишом Арафот Маҳдий Аҳмад мамлакат пойтахти Қоҳира шаҳри марказидаги вокзалда рўй берган йирик ёнғин ортидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Egypt Today ва Egyptian Street нашрлари хабар тарқатган.
Al-Watan нашри хабарига кўра, мамлакат бош вазири Мустафа Мадбули унинг истеъфосини қабул қилган.
Миср прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаган.
27 февраль куни пойтахт марказидаги Рамзес вокзалига кириб келган тезюрар поезд платформага урилиб ёнғин чиқди. Бунинг натижасида, 20 киши ҳалок бўлган ва 40 киши жабрланган. Шифокорлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтишган.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

10:14 / 05.03.2025
Араб саммити Мисрнинг Ғазо сектори бўйича режасини қўллаб-қувватлади

18:36 / 20.02.2025
Мисрда 100 йил ичида илк бор фиръавн қабри топилди. Унда Тутмос II дафн этилган

22:23 / 19.02.2025