Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди

Фото: Антон Белицкий
USM Mail.Ru Group'ни назорат қилувчи ягона томон бўлиб қолмайди, дейилади компания сайтидаги хабарда. У ерда кўрсатилишича, энди «МФ Технологии» АЖ орқали Mail.Ru Group’ни акциядорлардан бирортаси бир ўзи назорат қилмайди, деб хабар бермоқда РБК.
Ўзгаришларга мувофиқ, Mail.Ru менежерлари Борис Добродеев ва Дмитрий Сергеев, шунингдек, «Газпромбанк» топ-менежерлари Алан Ваксман ҳамда Сергей Меднов янги аъзолар сифатида директорлар кенгаши таркибига киритилади. Улар мос равишда Сергей Солдатенков, Иван Стрешинский, Анна Серебряникова ва Влад Вольфсонни алмаштиришлари керак.
Алишер Усмоновнинг ўзи, қабул қилинган қарорга изоҳ бериб, «бу жараёнга сўнгги йиллар давомида тайёргарлик кўргани»ни билдирди. «Аминманки, юқори технологияли компанияларни ёш авлод - замонавий рақамли бизнеснинг ривожланиш тенденцияларидан хабардор бўлган истеъдодли ҳамда катта мақсадли шахслар бошқариши лозим», - дейилади USM асосчиси баёнотида.
«Мен бошқарувни бемалол тарк этяпман: бизнинг бизнес ва молиявий натижалар ҳеч қачон юқори эмасди, Mail.ru Group жамоаси эса - ўз ишининг ажойиб профессионаллари», - дея маълум қилди Усмонов.
«Ҳаётимда иккита нарса устун туради - одамларга ёрдам бериш ва келажакка интилиш», - деди тадбиркор. Унинг сўзларига кўра, энди у хайрия фаолияти билан шуғулланиш ниятида. Бизнес соҳасида Усмонов Европада e-commerce соҳасида энг йирик компанияни ташкил этиб, Amazon ва Ebay’дан ўтиб кетмоқчи.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия ва Франция FCAS жанговар самолёти бўйича келишмовчиликни ҳал қилмоқчи
Жаҳон | 14:06
-
Nescafé’дан илк қаҳва, банкрот бўлган Кia ва YandexMoney очилиши – 24 июл дунё бизнеси тарихида
Бизнес | 14:02
-
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади
Авто | 13:55
-
Қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарилган хонадон аниқланди
Жамият | 13:46
Мавзуга оид

20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган

16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин

22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди

19:54 / 08.02.2025