Иқтисодий жиноятларга қарши курашда Қирғизистон билан келишувга эришилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати билан мазкур йўналишдаги жиноятларга қарши курашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлрага қарши курашиш давлат хизмати (ИЖҚКДХ) раиси Б.Таиров бошчилигидаги делегация қабул қилинди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ИЖҚКДХ делегацияси Департамент бошлиғи А.Мавлонов билан бўлган учрашувда, Департаментнинг иқтисодиёт соҳасида давлат манфаатларини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, коррупция, жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаларидаги ишлари ҳамда фаолиятининг бошқа устувор йўналишлари билан танишди.
Маълум қилинишича, учрашув давомида томонлар Қирғизистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида имзоланган идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни амалга ошириш бўйича фикр алмашишди.
Хусусан, фаолиятнинг аниқ йўналишлари бўйича биргаликдаги тадбирларни ташкил этиш, тематик тадқиқотларни ўтказиш, трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бошқа ўзаро манфаатли масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар 2018-2019 йилларга мўлжалланган Келишувни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режасини имзолашди.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади
Ўзбекистон | 13:31
-
Ҳусийчиларнинг ҳужуми, Трамп ва Путин мулоқотига тайёргарлик ва Озодлик ҳайкалини қайтаришни сўраган француз — кун дайжести
Жаҳон | 13:16
-
Иккиламчи автомобил бозори: Lacetti, Cobalt, Spark ва Onix нархи арзонлашди
Ўзбекистон | 12:42
-
«Бегоналар зулм қилгани йўқ, аммо ўзимизникилардан ёрдам кутмай қўйгандик» — суджаликлар
Жаҳон | 12:32
Мавзуга оид

17:49 / 17.03.2025
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар тикланди

12:47 / 17.03.2025
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади

17:12 / 14.03.2025
Қирғизистон президенти Марказий Осиёда ягона визани жорий этишни таклиф қилди

16:40 / 13.03.2025