Ички ишлар вазири ўринбосари ўзгарди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 февралдаги қарори билан Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари - Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи ўзгарди.
Эндиликда бундан аввал Ўзбекистон президенти девонининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича сектор мудири сифатида ишлаб келган Баҳромбек Қаҳрамонович Одилов ички ишлар вазирининг ўринбосари, Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи ўзгаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

18:31 / 11.03.2025
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

22:17 / 05.03.2025
Путинга полиция ходимлари оммавий равишда хизматдан бўшатилаётгани тўғрисида маълумот берилди

12:10 / 05.03.2025
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

23:04 / 04.03.2025