Олимлар 8 км чуқурликда яшовчи балиқни намойиш қилишди

Фото: Earther
Олимлар халқаро гуруҳи дунёдаги энг чуқур ҳисобланган Мариана ботиғида 8 км чуқурликда яшовчи балиққа ном беришди. Ушбу балиқ дунёдаги энг чуқурда яшовчи балиқ ҳисобланади. Балиқ Mariana snailfish (Мариананинг денгиз шилимшиғи) деб аталди.
Маълум қилинишича, бу балиқ ҳозиргача тутилган энг чуқурда яшовчи балиқдир. У кўринишидан шишиб кетган товуқ филесини эслатиб юборади. Олимларнинг таъкидлашича, балиқлар экстремал шароитлар учун мослашмагандек кўринса-да, бироқ номаълум сабабларга кўра 8 км чуқурликда жуда яхши яшаб келмоқдалар.
“Улар бундай экстремал муҳитда яшаш учун бақувват кўринмасалар-да, бироқ бу борада анча муваффақиятга эгалар”, деб айтган Вашингтон университетидан Маккензи Жерринжер.
Тадқиқот давомида денгиз шилимшиқлари креветкалар ва майда қисқичбақасимонлар билан озиқаланишлари аниқланган.
Мавзуга оид

16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди

14:27 / 25.01.2025
“Акулалар денгиз санитари” – йиртқич жонзотлар билан дўст тутинган ва уларни қутқараётган аёл ҳақида ҳикоя

09:43 / 21.01.2025
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди

11:59 / 05.11.2024