Жамият | 09:43 / 21.01.2025
4631
1 дақиқада ўқилади

Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани, “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида рейд ўтказилди. 

Фото: Экология вазирлиги

Экология вазирлиги маълум қилишича, рейд давомида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида яшовчи С. М. ва С. С. ноқонуний балиқ овлагани учун ушланди.

Текширув давомида қоидабузарлар ёнида 145 кгга яқин балиқ ва балиқ овлаш воситалари борлиги аниқланди. Ҳодиса оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 487 млн сўмни ташкил қилган.

Ҳолат юзасидан суд органларига тақдим этиш ва қонуний чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланди.

Мавзуга оид