Таниқли сиёсатшунос Збигнев Бжезинский вафот этди

Фото: Википедия
АҚШда 39-президент Жимми Картернинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, таниқли сиёсатшунос Збигнев Бжезинский 89 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда унинг қизи Мика хабар берган.
«Менинг отам бугун кечқурун оламдан ўтди», - дея ёзди у Instagram’да.
Бжезинский миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимини 1977-1981 йилларда эгаллаган.
Сўнгги йилларда Вашингтондаги халқаро ва стратегик тадқиқотлар Маркази кузатув кенгаши ҳамраиси эди.
Бжезинский «Буюк шахмат тахтаси: Американинг етакчилиги ва унинг геостратегик талаблари» китоби муаллифи эди.