Ҳиндистонлик томоғига тиқилиб қолган тирик балиқдан қутқарилди
Ҳиндистонда тиббий ходимлар балиқчининг томоғига тирик балиқ сакраб тушиб қолганидан сўнг уни "тажовузкор" балиқдан халос этишди, деб хабар берди Daily Mirror нашри.
Ҳиндистоннинг Орисса штатида яшовчи эркак Подадиа қишлоғи яқинидаги ҳовуздан лабиринтлилар оиласига мансуб 10 см ли балиқни тутиб олган, лекин уни қўлида ушлаб қололмаган. Шунда сакраётган балиқ эркакнинг оғзига кириб кетиб, унинг ҳалқумида тиқилиб қолган.

Балиқчи нафас олишга ва гапиришга ҳалақит қилаётган балиқни ўзи мустақил ололмаган. Жабрланувчини яқин орадаги касалхонага олиб боришган, лекин маҳаллий шифокорлар ҳам унга ёрдам бера олишмаган. Шунда балиқчини штат пойтахти Бхубанешвар шаҳрига юборганлар.
Тиббий ходимлардан бирининг айтишича, эркак томоғидан балиқнинг думи кўриниб турган. Жабрланувчига оғриқ қолдирувчи укол қилиниб, унинг томоғидаги балиқ жарроҳлик қисқичи билан олиб ташланган.

Балиқнинг сузгичлари томондан эркакнинг томоғига етказилган жароҳатлар 10 кунда битиб кетган. Бу орада балиқчи бурнидан киритилган зонд орқали овқатланган.

Мавзуга оид

16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди

14:27 / 25.01.2025
“Акулалар денгиз санитари” – йиртқич жонзотлар билан дўст тутинган ва уларни қутқараётган аёл ҳақида ҳикоя

09:43 / 21.01.2025
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди

11:59 / 05.11.2024