Фотомақола: Андижонда бокс афсоналари мактабда “Маҳорат дарси” ўтказди

Андижон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Андижон шаҳридаги 50-умумтаълим мактаби бокс мажмуасида Олимпиада чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, Осиё ўйинлари ғолиби, олимпиада ўйинлари совриндори Баҳодир Султонов, олимпия захиралари коллежи мураббийи, олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг устози Зиёвуддин Тайганбоевлар ёш боксчилар билан учрашдилар.
Учрашув сўз олган вилоят жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Озодбек Саидов, Сидней олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаевлар юртимизда ёш авлодни мукаммал таълим ва тарбия олишлари, спорт билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзладилар. Турли мусобақаларда ўзини кўрсатган иқтидорли боксчиларга жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг совғалари топширилди.
Шундан сўнг Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳамда мураббий Зиёвуддин Тайганбоев ёш иқтидор эгалари билан машғулотлар ўтказди. Бокс усталаридан усулларни ўрганаётган ёшлар кўзида қувонч билан “Маҳорат дарси”да иштирок этдилар.
- Бокс спорт турини ўрганаётган болакайлар ичидаги иқтидорларни кўриб жуда қувондим,- дейди мураббий Зиёвуддин Тайганбоев. – Ишонаманки, юртимиз ёшлари ичидан келажакда кўплаб жаҳон ва олимпиада чемпионлари чиқади.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид

20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди

21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади

22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди

17:39 / 09.12.2024