Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди
Тегишли қарор ХОҚ Ижро қўмитасининг 26 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.

Фото: Getty images
World Boxing федерацияси Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан боксни глобал даражада бошқарадиган халқаро федерация сифатида вақтинча тан олинди.
Тегишли қарор ХОҚ Ижро қўмитасининг 26 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати. Қайд қилинишча, ташкилот ХОҚ томонидан қўйилган кўплаб талабларни бажарган ва бажармоқда.
World Boxing федерациясига беш қитъадан 78 та миллий федерация киради. 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида боксчиларнинг 62 фоизи ва медаль совриндорларининг 58 фоизи ушбу федерациялар аъзолари эди. Ўзбекистон 2024 йил ноябрида World Boxing аъзоси бўлди.
2023 йилда ХОҚ россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тан олиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.
Аввалроқ, 2019 йилда ХОҚ ташкилот бошқаруви, молия ва ҳакамлик фаолияти билан боғлиқ шикоятлар туфайли IBA аъзолигини тўхтатиб қўйганди. IBA 2020 йилги Токио Олимпиадасига саралаш ва Олимпиада мусобақаларини ташкил этиш билан шуғулланмади ҳамда унга 2024 йилда Парижда ва 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ўйинларда бокс бўйича Олимпиада турнирини ташкил этишга рухсат берилмади. IBA вазифалари ХОҚ томонидан амалга оширилди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

15:28 / 20.03.2025
Бокс 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

21:28 / 17.03.2025
Бокс 2028 йилда Олимпиада дастурига қайтиши мумкин

21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади

22:36 / 28.12.2024